Бошқирдистоннинг Стерлитамак шаҳрида маршрут автобуси пиёдалар йўлакчасидан ўтаётган бир гуруҳ одамни уриб юборди, деб хабар қилди “Тvzvezda.ru” нашри.
Ҳодиса маршрут автобусининг орқасидан келаётган автомобилнинг видеорегистраторига қайд этилди. Воқеа эрта тонгда рўй берди. Кадрда светофорнинг яшил чироғи ёнгандан кейин одамларнинг пиёдалар йўлакчасидан ўтишни бошлагани акс этган. Маршрут автобуси эса тўхтамай, тўғри одамларнинг устига бостириб бориб, уларни уриб юборган. Икки аёл йиқилиб тушган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида хабар йўқ, полиция суруштирув ишларини олиб бормоқда.
12.05.2023, 09:55
Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...06.02.2023, 13:36
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...30.01.2023, 12:13
Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...13.01.2023, 09:20
Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...