АсосийБу қизиқ

Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?

“Ўзгидромет” 25-28 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

'Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25 январда ёғингарчилик кутилмайди.
26–28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
26–28 январда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–11 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлади.

Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25–26 январда ёғингарчилик кутилмайди.
27–28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
26–28 январда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–11 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25 январда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 26 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин.

27–28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 25 январда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 5–10 даража илиқ, фақат 27 январда 3–8 даража илиқ бўлади.
Чўл ҳудудларда кечаси 6–11 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25 январда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 26 январда ёғингарчилик кутилмайди.
27–28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 25 январда баъзи жойларда 15–20 м/с гача, айрим жойларда эса 22–25 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 25–26 январда 3–8 даража илиқ, 27–28 январда 1–6 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25 январда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 26 январда ёғингарчилик кутилмайди.
27–28 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 25 январда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучаяди.
Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 7–12 даража илиқ, фақат 27 январда 5–10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 25–26 январда ёғингарчилик кутилмайди.
27–28 январда баъзи жойларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

27–28 январда йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 25–26 январда 0–5 даража совуқ, 27–28 январда 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 25 январда 0–5 даража илиқ, 26–28 январда 2–7 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, фақат 26 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

25–26 январда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 25 январда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 25 январда 8–13 даража совуқ, 26–28 январда 5–10 даража совуқ бўлади, кундузи 0–5 даража совуқдан 3 даража совуқдан 2 даража илиққача ўзгариб туради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 25.01.2026 02:39

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    25 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

    'Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди'ning rasmi

    Бу қизиқ 22.01.2026 20:36

    Бугун қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

    “Ўзгидромет” 23 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келмоқда'ning rasmi

    Бу қизиқ 22.01.2026 02:51

    Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келмоқда

    Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.

    'ChatGPT кириш имтиҳонида тўққизта фандан энг юқори балл олди'ning rasmi

    Бу қизиқ 21.01.2026 09:07

    ChatGPT кириш имтиҳонида тўққизта фандан энг юқори балл олди

    ChatGPTнинг энг паст натижаси япон тилида бўлди — жавобларининг 90 фоизи тўғри.

    'Бугун айрим ҳудудларда қор ёғади'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.01.2026 19:15

    Бугун айрим ҳудудларда қор ёғади

    “Ўзгидромет” 21 январь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

    'Доллар курси яна ошди'ning rasmi

    Бу қизиқ 20.01.2026 12:40

    Доллар курси яна ошди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.