АсосийЖамият

Эрондаги норозилик намойишларида 30 минггача одам ҳалок бўлди

Эронда бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишлари вақтида 30 минггача одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин.

'Эрондаги норозилик намойишларида 30 минггача одам ҳалок бўлди'ning rasmi

Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги икки нафар юқори лавозимли расмийга таяниб, Time журнали хабар берди.

Манбаларнинг айтишича, қурбонлар сони фавқулодда хизматлар имкониятидан ҳам ошиб кетган. Хусусан, жасадлар учун мўлжалланган махсус халталар етишмагани сабабли, тез ёрдам машиналари ўрнига тиркамали техникалардан фойдаланишга тўғри келган.

Эрон расмийлари эса 23 январь куни эълон қилган маълумотларига кўра, намойишлар оқибатида жами 3117 киши ҳалок бўлган. Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчининг таъкидлашича, улар орасида 2427 нафар тинч аҳоли вакиллари ва хавфсизлик ходимлари, шунингдек 690 нафар “террорчи” бор.

Time нашри келтирилган 30 минглик рақамни мустақил манбалар орқали тасдиқлай олмаганини қайд этган. Бироқ журналистлар суҳбатлашган шифокорлар ва фавқулодда хизмат ходимларининг ҳисоб-китоблари ушбу кўрсаткичларга яқин экани айтилади.

Шифокор Амир Парастанинг маълум қилишича, у тузган ҳисоботда ҳарбий шифохоналар моргларига олиб келинган жасадлар ҳамда ҳисоб юритилмаган ҳудудлардаги қурбонлар инобатга олинмаган. Унинг фикрича, реал қурбонлар сони эълон қилинганидан ҳам юқори бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, АҚШда жойлашган Human Rights Activists News Agency (ҲРАНА) 24 январь ҳолатига кўра, норозилик намойишлари оқибатида камида 5459 кишининг ўлимини тасдиқлаган, яна 17 мингдан ортиқ ҳолат текширилмоқда. Мамлакат бўйлаб интернет ва мобил алоқа ўчирилгани сабабли, қурбонлар сонини аниқ аниқлаш ҳозирча қийинлиги таъкидланмоқда.

Маълумотларга кўра, Эрондаги оммавий норозилик намойишларига мамлакатдаги оғир иқтисодий вазият сабаб бўлган. Расмий Теҳрон тартибсизликларни ташкил этишда АҚШ ва Исроилни айблаган. АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон ҳукумати намойишларни куч билан бостирса, зарба бериш билан таҳдид қилган, бироқ иттифоқчилар билан маслаҳатлашувлардан сўнг бу фикридан қайтган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:59

    Тошкентда 4 та автомобиль тўқнашди

    Ҳодиса ортидан жароҳатланганлар бор.

    'Чиқинди контейнерида ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:45

    Чиқинди контейнерида ўзбекистонлик аёлнинг бошсиз жасади топилди

    Истанбул. Миллионлар шовқини ичида яна бир инсон тақдири чиқинди контейнерида якун топди.

    'АҚШда кучли қор бўрони ортидан 1 миллиондан ортиқ уй электрсиз қолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:16

    'ИИВ тизимидаги икки юқори лавозимли амалдор қамоққа олингани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.01.2026 16:11

    ИИВ тизимидаги икки юқори лавозимли амалдор қамоққа олингани айтилмоқда

    Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари ҳамда Жазони ижро этиш департаментининг собиқ раҳбарига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

    '2025 йилда Ўзбекистонга гўшт импорти кескин ошди'ning rasmi

    Жамият 25.01.2026 13:37

    2025 йилда Ўзбекистонга гўшт импорти кескин ошди

    Ўтган йили Ўзбекистонга мол, қўй ва товуқ гўшти импорти сезиларли кўпайди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълум қилди.

    'Истанбулда ўзбекистонлик аёлнинг ахлат контейнеридан бошсиз танаси топилди'ning rasmi

    Жамият 25.01.2026 10:50

    Истанбулда ўзбекистонлик аёлнинг ахлат контейнеридан бошсиз танаси топилди

    Ҳолат юзасидан бир неча шахс ушланиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.