АсосийЖамият

TikTok юлдузи Хаби Лейм қиёфасини қарийб 1 млрд долларга сотди

Дунёга машҳур TikTok блогери, сенегаллик Хаби Лейм интеллектуал мулк ҳуқуқлари бўйича 975 миллион долларлик битим тузди.

'TikTok юлдузи Хаби Лейм қиёфасини қарийб 1 млрд долларга сотди'ning rasmi

Бу ҳақда Tell News Magazine хабар берди.

Маълум қилинишича, АҚШнинг Rich Sparkle Holdings компанияси уч йил муддатга Леймнинг интеллектуал мулкидан эксклюзив фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган. Битим блогернинг сунъий интеллект асосидаги рақамли нусхасини яратиш имкониятини ҳам ўз ичига олади.

Муҳим жиҳати шундаки, Хаби Лейм маблағни нақд пул шаклида олмаган. У компаниянинг назорат пакетига эга акциядорига айланиб, инфлюэнсерликдан корпоратив бизнес иштирокчисига ўтган.

Мутахассислар бу келишувни инфлюэнсерлар бозори учун янги босқич деб баҳоламоқда. Чунки қисқа муддатли реклама шартномалари ўрнига, Лейм узоқ муддатли даромад ва таъсирни танлаган.

Маълумот учун, Хаби Лейм COVID-19 пандемияси даврида Италияда ишсиз қолган оддий ишчидан 160 миллиондан ортиқ обуначига эга дунёнинг энг машҳур TikTok юлдузларидан бирига айланган. Унинг сўзсиз, оддий ишораларга асосланган видеолари глобал брендлар билан ҳамкорлик қилиш имконини берган.

Компания прогнозларига кўра, Лейм аудиторияси йилига 4 миллиард доллардан ортиқ айланма келтириши мумкин. Битимдан сўнг Rich Sparkle Holdings акциялари бир кунда 250 фоизга ошган.

    Бошқа янгиликлар