АсосийЖамият

2025 йилда 86 мингдан ортиқ хорижлик Ўзбекистонда даволанди

Ўтган йил давомида минглаб чет эл фуқаролари тиббий хизматлар олиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

'2025 йилда 86 мингдан ортиқ хорижлик Ўзбекистонда даволанди'ning rasmi

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда 86 199 нафар хорижий фуқаро даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган. Уларнинг асосий қисми қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келади.

Хусусан, Тожикистондан 59 145 нафар, Қирғизистондан 15 631 нафар, Қозоғистондан 8 224 нафар фуқаро мамлакатда тиббий хизматлардан фойдаланган. Шунингдек, Россия, Афғонистон, Туркманистон, Туркия, АҚШ, Хитой ва Озарбайжон фуқаролари ҳам Ўзбекистонда даволанган.

Маълумотлар мамлакатда тиббий хизматлар сифатининг ошиши ва тиббий туризм ривожланаётганини кўрсатмоқда.

    Бошқа янгиликлар