АсосийЖамият

Тошкентдаги Авиатор Корзинка савдо мажмуасида ёнғин юз берди

31 январь куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган Авиатор Корзинка биносида йирик ёнғин содир бўлди.

'Тошкентдаги Авиатор Корзинка савдо мажмуасида ёнғин юз берди'ning rasmi

Пойтахт ФВББ маълумотига кўра, ҳодиса ҳақида соат 15:47 да Паркент кўчасидаги савдо мажмуаси ёнаётгани юзасидан хабар келиб тушган.

Қутқарув экипажлари 15:53 да воқеа жойига етиб бориб, бинодаги барча фуқароларни эвакуация қилди. Ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

Вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар