АсосийЖамият

Жанубий Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ўлгани рад этилди

Жанубий Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади.

'Жанубий Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ўлгани рад этилди'ning rasmi

Оммавий ахборот воситаларида Жанубий Кореяда юз берган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида тарқалган хабарлар тасдиқланмади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг маълум қилишича, мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонаси Жанубий Кореянинг ваколатли органлари билан доимий алоқада бўлиб, воқеа тафсилотларига аниқлик киритмоқда. Билдирилишича, ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари мавжуд эмас.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси дипломатлари воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганганларида ҳалок бўлган шахс 60 ёшли Қозоғистон Республикаси фуқароси эканлиги аниқланди.

    Бошқа янгиликлар