Тошкент-Чорвоқ автомобиль йўлининг айрим қисмларида ҳаракат тезлиги 80 км/соатгача чекланди. Бу ҳақда 2 февраль куни қабул қилинган Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгаши қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, давлат аҳамиятига эга “Бектемир–Чирчиқ–Ғазалкент–Чорбоғ қўрғони” автомобиль йўлининг 19–74 километрлари оралиғида тезликка риоя этилмаслиги оқибатида 2025 йил давомида 63 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Натижада 15 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 50 нафар инсон турли даражада тан жароҳати олган.
Шу муносабат билан 4P-12 автомобиль йўлининг аҳоли яшаш жойларидан ташқари бўлган олти қисмида максимал тезлик 100 км/соатдан 80 км/соатга туширилди.
Маълумот ўрнида, аввалроқ Ангрен шаҳрида тезлик белгиларининг номаълум шахслар томонидан ўзгартириб қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.






