Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида умра зиёратини ташкиллаб бериш баҳонасида фуқароларни чалғитиб, пул маблағларини қўлга киритмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри Учтепа туманида бир неча шахс фуқаронинг ишончига кириб, 4 900 АҚШ доллари эвазига “Umra–2026” тадбири учун Саудия Арабистонига боришга виза ҳужжатларини тайёрлаб беришини маълум қилган. Улар тўрт нафар фуқарони умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, олдиндан бўнак сифатида 2 500 доллар олган вақтда қўлга олинган.
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида эса хусусий авиачипта сотувчиси фуқаронинг ишончига кириб, унинг қайнонасини 12,2 миллион сўм эвазига танишлари орқали умра зиёратига юборишини айтган. У 10 миллион сўм маблағни олган пайтда ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.






