1

Путин россиялик элчи қотиллик вақтида нима сабабдан қўриқланмаганлигини тушунтириб берди

ДУНЁ 22.12.2016, 16:15
Теглар: Владимир Путин, Россия
Путин россиялик элчи қотиллик вақтида нима сабабдан қўриқланмаганлигини тушунтириб берди

Дипломатларнинг хавфсизлиги фақатгина элчихона ҳудудида таъминланади, дейди Россия президенти Владимир Путин, Туркияда элчини ҳеч ким қўриқламаганига изоҳ берар экан.

“Элчихонанинг қуролли қўриқлаш хизмати фақат элчихона ҳудудида ишлаши борасида умумий қоидалар мавжуд, элчихонадан ташқарига қурол билан чиқилмайди. Муаммо шунда. Гап Туркияда ҳам эмас, гап шундаки, аксарият мамлакатларда мана шундай”, — дейди Путин Парламентнинг иккита палаталари вакиллари билан учрашув чоғида.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, айрим мамлакатлардаги вазиятларни инобатга олиб, россиялик дипломатларни қўриқлаш бўйича бошқача механизм ҳақида келишиш мумкин эди.

Карловга душанба куни Анқарадаги кўргазма очилиши чоғида ҳужум уюштирилди. Элчининг қўриқчиси сифатида қабул қилишган қотил Карловнинг орқасидан бир неча бор ўқ узган.

Қотиллик учун жавобгарликни Суриянинг “Жайш ал-Фатҳ” қуролли коалицияси ўз бўйнига олди.

Шарҳлар

Россияда ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

20.05.2024, 14:58

Россияда вояга етмаган болаларга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатлар қилган 33 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Красноярск ўлкаси ва Хакасия...
Туркманистонликларга Ўзбекистон орқали Россияга бориш тақиқланмоқда

15.05.2024, 13:53

Ўзбекистон орқали Россияга кетаётган Туркманистон фуқаролари “Тошҳовуз” назорат-ўтказиш пунктидан ҳеч қандай сабабларсиз орқага қайтарилмоқда. Бу ҳақда “Turkmen news” хабар берди.Маълум бўлишича, Туркманистон фуқароларини туркман чегарачилари...
Президент Россияга етиб борди

08.05.2024, 17:04

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. “Внуково” халқаро аэропортида давлатимиз...
АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1