АсосийDunyo

Россиялик жонли "қўғирчоқ" (Фото)

Россияда Барби қўғирчоғини эслатувчи қиз яшайди, унинг қўғирчоқдан фарқи тириклигидадир, деб хабар берди “Lemurov.net” нашри.

Қизнинг исми Лолита Ричи бўлиб, у бир томчи сув каби Барби қўғирчоғига ўхшайди, фарқи фақат қўғирчоқ эмас, инсонлигидадир.

Қизнинг маълумот беришича, у пластик операциядан фойдаланмаган, ҳеч қачон парҳез илмаган. У табиий гўзаллигидан фахрланади.

Лоллиттанинг онаси қизини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва шахсан ўзи қизини суратга туширади. Қизиғи шундаки, Лолитта болалинида жуда шўх бўлиб, фақатгина ўғил болалар билан ўйнаган. Кўриб турганингиздек, у вақт ўтиши билан гўзал ҳурлиқога айланди.

 

Бошқа янгиликлар