BBC хабарига кўра, Британия паспортига эга бўлган Жимми Лай Миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун асосида судланган энг кўзга кўринган шахслардан бири ҳисобланади. Суд Лайнинг хорижий кучлар билан тил бириктиришга оид ҳаракатлари “пухта режалаштирилган” ва “олдиндан ўйлаб қилинган” бўлганини, жиноятлар эса “ниҳоятда оғир” тоифага киришини таъкидлади.
Суд, шунингдек, 20 йиллик қамоқ жазоси Лай фитналарнинг “асосий ташаббускори” ва “ҳаракатлантирувчи кучи” бўлгани сабабли оғирлаштирилганини қайд этди. Ҳозирда ёпилган Apple Daily газетаси асосчиси бўлган Лай унга қўйилган барча айбловларни рад этиб келади.
78 ёшли Лайнинг оиласи унинг қамоқдаги соғлиғи ёмонлашаётганидан хавотир билдирган бўлса, Гонконг ва Хитой расмийлари маҳбуснинг аҳволи яхши эканини ва ҳуқуқлари тўлиқ таъминланаётганини маълум қилган.






