АсосийЖамият

Ҳиндистонда ярмаркада аттракцион қулади, бир полициячи ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Фаридобод шаҳрида ярмаркада одамлар учаётган аттракцион қулаши оқибатида бир нафар полиция ходими ҳалок бўлди, яна 13 киши турли даражада тан жароҳатлари олди.

'Ҳиндистонда ярмаркада аттракцион қулади, бир полициячи ҳалок бўлди'ning rasmi

India Today хабарига кўра, ҳодиса “цунами”га тақлид қилинган аттракционда юз берган. Аттракцион аввал оғиб кетган, кейин эса одамлар билан бирга қулаган. Жабрланганларга ёрдам беришга шошилган полиция ходими олган тан жароҳатлари сабаб кейинроқ шифохонада вафот этган.

Маълум қилинишича, воқеа вақтида аттракционда жами 26 киши бўлган. Улардан 13 нафари жароҳат олган, икки нафар аёл полициячи ҳам тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Расмийларга кўра, жабрланганларнинг аксарияти енгил жароҳат олган, 2–3 нафарининг аҳволи нисбатан оғирроқ.

Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, сабабларни аниқлаш учун махсус комиссия тузилган. Барча жабрланганлар ҳозирда шифохонада даволанмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зеленский: Россиянинг энергетика объектлари Украина учун қонуний ҳарбий нишон'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:45

    Зеленский: Россиянинг энергетика объектлари Украина учун қонуний ҳарбий нишон

    Украина президенти Володимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Россиянинг ҳарбий объектлари ҳамда энергетика тизими Украина учун бир хил қонуний ҳарбий нишон ҳисобланади.

    '2025 йилда 40 ёшдан ошган аёллар орасида турмушга чиқиш ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:05

    2025 йилда 40 ёшдан ошган аёллар орасида турмушга чиқиш ошди

    Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда жами 267 131 та никоҳ қайд этилган.

    'Навоий ошиқларнинг рангини сариқ беҳига ўхшатган'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:22

    Навоий ошиқларнинг рангини сариқ беҳига ўхшатган

    Мир Алишер Навоий ғазалиётида ўзига хос муболағалар, ранг-баранг ташбеҳлар, теша тегмаган ўхшатишлар борки, уларнинг ҳар бирида буюк мутафаккирнинг бетакрор маҳорати, тафаккури ва идрокини яққол ҳис этиш мумкин.

    'Гонконг суди Жимми Лайни 20 йилга қамади'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:33

    Гонконг суди Жимми Лайни 20 йилга қамади

    Гонконг суди медиа магнат Жимми Лайни хорижий кучлар билан тил бириктириш ва миллий хавфсизликка қарши жиноятларда айбдор деб топиб, 20 йилга озодликдан маҳрум этди.

    'Тошкентдаги айрим боғчалар карантинга олиндими?'ning rasmi

    Жамият 08.02.2026 18:52

    Тошкентдаги айрим боғчалар карантинга олиндими?

    Мазкур маълумотларга “Санепидқўмита” Тошкент шаҳар бошқармаси расмий изоҳ берди.

    'Андижонда 17 ёшли ўсмир ўз танишини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

    Жамият 08.02.2026 15:57

    Андижонда 17 ёшли ўсмир ўз танишини пичоқлаб ўлдирди

    Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий изоҳ берди.