АсосийЖиноят

“Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида “бишкеклик маньяк” номи билан танилган Қумарбек Абдиров ўлик ҳолда топилди.

'“Бишкеклик маньяк” тергов изоляторида ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

“24.kg” хабарига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 7 февраль куни содир бўлган. Жазони ижро этиш давлат хизмати маълум қилишича, 41 ёшли айбланувчининг жасади соат 12:30 атрофида камерадан аниқланган. Дастлабки маълумотларга кўра, у ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Қумарбек Абдиров 2025 йил сентябрь ойида 17 ёшли Ойсулув Мукашевани зўрлаб ўлдирганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. Тергов давомида у бир нечта аёлни зўрлаб, ўлдирганини тан олган. У такси ҳайдовчиси бўлиб ишлагани, қурбонларни асосан шаҳар четида ва тоғли ҳудудларда ўлдиргани маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, Абдиров аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, 2016 йилда қотилликка уриниш учун 12 йилга қамалган, кейинчалик жазо муддати қисқартирилиб, 2018 йилда муддатидан олдин озодликка чиққан.

Мазкур иш жамоатчиликда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Шунингдек, Абдировнинг муддатидан олдин озод этилишига алоқадор бўлган Бишкек шаҳар судининг уч нафар собиқ судьяси ва бир нафар прокурор ҳам ҳибсга олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди'ning rasmi

    Жиноят 10.04.2026 09:57

    3 ой ичида чиқинди билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик ҳолати аниқланди

    Шундан 322 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жавобгарлик қўлланилган.

    'Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 11:23

    Тошкентда “доставшик” 50 минг долларлик сейфни ўғирлади

    Юнусободда офисдан катта миқдорда пул ўғирланди.

    'Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди'ning rasmi

    Жиноят 08.04.2026 09:06

    Тошкентда ноқонуний диний таълим берганлар фош қилинди

    Янгиҳаёт туманида нодавлат олий таълим талабаси ва унинг устози болаларга мажбурий диний сабоқ бергани аниқланди.

    'Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 07.04.2026 09:33

    Уч вилоятда коррупция ҳолатлари фош этилди

    Ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов бошланди.

    'Андижон вилояти ҳокими ўринбосари пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 06.04.2026 11:15

    Андижон вилояти ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

    Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосарига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

    'Қўштепада фермер ерни икки баробар қилиб сотмоқчи бўлди'ning rasmi

    Жиноят 06.04.2026 04:12

    Қўштепада фермер ерни икки баробар қилиб сотмоқчи бўлди

    Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов давом этмоқда.