АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Томонлар стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва йирик лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

'Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 февраль куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Президентлар товар айирбошлаш суръати барқарор экани, саноат кооперацияси лойиҳалари изчил амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этди. Шунингдек, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли ҳамда Қамбарота гидроэлектр станцияси қурилиши каби йирик инфратузилмавий лойиҳалар бўйича биргаликдаги ишлар давом этаётгани таъкидланди.

Мулоқот давомида минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилиб, яқин истиқболдаги икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

    Бошқа янгиликлар