1

“Ўзбеккино” буюртмаси асосида суратга олинган “Зурриёд” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди

ШОУ-БИЗНЕС 23.12.2016, 10:18
Теглар: Кино
“Ўзбеккино” буюртмаси асосида суратга олинган “Зурриёд” бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди

Алишер Навоий номидаги Кино саройида “Ўзбеккино” миллий агентлиги буюртмаси асосида суратга олинган “Зурриёд” бадиий фильми томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. 

Мазкур фильмда яқин ўтмиш ва бугун, қишлоқ ва шаҳар ҳаёти, инсонлар орзу-ҳаваси, армонлари ҳикоя қилинади. Фильм воқеаларига собиқ тузум даврида “пахта иши” билан ноҳақ қамалган отахон тақдири ва унинг оиласи асос қилиб олинган. 

Сценарий муаллифи ва режиссёр Абдухалил Мингноров, постановкачи оператор Рустам Муродов. Либослар бўйича рассом София Камолова. Ролларни Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Юсуфалиев, шунингдек, Шоҳрух Ҳамдамов, Дилобар Тошкенбоева, Муҳаммадисо Абдулхаиров, Гулбаҳор Арслонова, Жаҳонгир Шералиев каби актёрлар ижро этган.

Шарҳлар

Айни дамда “Киночилар уйи”да “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти бошланиш арафасида

22.12.2021, 17:56

Бугун, 22 декабрь куни Киночилар уйида Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан анъанавий “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Darakchi.uz" мухбири...
Франция: Энди киноларга ҳам махсус йўлланма билан киритилади

21.07.2021, 17:46

Франциядаги маданий ва кўнгилочар жойлар энди фақат рақамли вакцина олганлик ҳақидаги махсус паспорт эгалари учун  очиқдир, бу Президент Макрон томонидан мамлакатда универсал эмлашни таъминлашга қаратилган...
Эркин Воҳидов ҳаёти ва ижодига бағишланган “Тирик сайёра” ҳужжатли фильмининг суратга олиш ишлари бошланди

27.04.2021, 16:34

“Тирик сайёра” ҳужжатли фильми Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан тасвирга олинмоқда. Пойтахтимизда қад кўтарган Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган шоир...
Янги фильм — Aнжелина Жоли ёвуз малика ролида (фото ва видео)

03.12.2020, 20:22

"Питер Пен ва Алисия мўъжизалар мамлакатида" (Қайтиш) фильмининг суратга олиш ишлари икки йил олдин тугаганлигига қарамай намойиш этилмаётган эди. Сабаби шу вақт ичида Бренд Чепман...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1