ИШИД террорчилари асирга тушган икки турк ҳарбий асирини тириклай ёқиб юборди, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри.
Террорчилар асирларнинг ёқилишини видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Видеога жиҳодчилардан бири турк тилида изоҳ бериб, томошабинларни “Туркияни вайронага айлантириш”га даъват қилган ва Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўғанни турли сўзлар билан ҳақорат қилган.
Нашрнинг хабар бершича, террорчилар томонидан ваҳшийларча ўлдирилган аскарлар Суриянинг Эль-Баб шаҳри учун бўлган жангда қўлга олинган. Туркия армияси Сурия шимолида “Ефрат қалқони” махсус тадбирида террорчиларга қарши жангларда иштирок этмоқда.