АсосийЖамият

“У ерга бутун армия йўл олган” — Трамп Эрон билан музокаралар ҳақида гапирди

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги ядро музокаралари муваффақиятсиз тугаса, Яқин Шарққа қўшимча ҳарбий кучлар юборилиши мумкинлигини билдирди.

'“У ерга бутун армия йўл олган” — Трамп Эрон билан музокаралар ҳақида гапирди'ning rasmi

Унинг айтишича, минтақа томон “бутун бир армия” йўл олган.

“Axios” нашрига берган интервьюсида Трамп АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг иккинчи авиация зарба гуруҳини Эрон томон йўналтириш масаласи кўриб чиқилаётганини айтган. Унинг таъкидлашича, Вашингтон яқин вақт ичида Эрон билан келишувга эришишга интилмоқда, акс ҳолда “жуда қаттиқ чоралар” кўрилиши мумкин.

Маълум қилинишича, 6 февраль куни Уммонда Эрон ва АҚШ ўртасида билвосита музокаралар бошланган. Америка делегацияси Теҳрондан ядро дастури, ракета арсенали ва минтақадаги прокси кучларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ён беришни талаб қилган.

Эрон эса санкциялар бекор қилиниши шарти билан ядро битимини қайта муҳокама қилишга тайёрлигини билдирган. Шу билан бирга, Теҳрон тинч мақсадларда уран бойитишни давом эттиришини маълум қилган.

Аввалроқ Трамп Эрон 2015 йилги ядро келишувини қайта тузишга рози бўлмаса, ҳарбий чоралар кўрилиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Зеленский Озарбайжонга ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:04

    Зеленский Озарбайжонга ташриф буюрди

    Габала шаҳрида у Президент Илҳом Алиев билан музокаралар ўтказди.

    'Президент банкларда "AI-консультант"ларни жорий этишни топширди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:34

    Президент банкларда "AI-консультант"ларни жорий этишни топширди

    Хавфлари ва бозордаги талабини таҳлил қиладиган "AI-консультант" платформасини ишга тушириш топширилди.

    'АЁҚШларда тушумлар ошди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:24

    АЁҚШларда тушумлар ошди

    Тўловларнинг асосий қисми банк карталари ҳиссасига тўғри келмоқда.

    'Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:57

    Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси бўлиб ўтмоқда

    Унда 12 давлатдан — жами 94 нафар 15–18 ёшли иқтидорли ўқувчи иштирок этмоқда.

    'KOICA Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 14 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:50

    KOICA Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 14 млн доллар ажратади

    Лойиҳа асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида амалга оширилади.

    'Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:07

    Тошкент қандай бўлади: пойтахт учун дизайн-код ишлаб чиқилди

    Бизнес-омбудсман Тошкент шаҳар кенгашига қарорнинг тадбиркорликка оид қисмларини қайта кўриб чиқиш ва кучга кириш муддатини узайтиришни таклиф қилди.