Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Давлат раҳбари марказ ҳар бир ўзбекистонлик, айниқса ёшлар учун буюк аждодлар мероси ва миллий ўзликни англаш маскани бўлишини таъкидлади.
Мазкур лойиҳа илк бор 2017 йилда Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудига ташриф чоғида илгари сурилган эди.
Марказ таркибида академия, кутубхона, архив ва илмий марказлар фаолият юритади.
Шунингдек, Қорасарой кўчасининг бир қисми пиёдалар ҳудудига айлантирилиб, транспорт ҳаракати ерости туннели орқали йўналтирилиши режалаштирилган.






