АсосийДунё

Эронда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борми?

Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнот берди.

'Эронда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борми?'ning rasmi

Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Теҳрондаги дипломатик ваколатхонага кўра, ҳозирда Эронда жами 81 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб турибди. Шулардан:

8 нафари — дипломатик ваколатхоналар ходимлари;

9 нафари — Қум шаҳрида таҳсил олаётган талабалар;

55 нафари — Эрон ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар;

9 нафари — хусусий сафар билан борганлар.

Элчихона ватандошлар билан доимий алоқада бўлиб турибди ва улар билан мунтазам мулоқотни таъминламоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар