АсосийЖамият

3 ёшгача фарзанди бор талабаларга олий таълимда “иккинчи имконият” берилади

Мазкур имконият 2026-2027-ўқув йилидан бошланади.

'3 ёшгача фарзанди бор талабаларга олий таълимда “иккинчи имконият” берилади'ning rasmi

2026/2027-ўқув йилидан бошлаб ҳомиладор талабалар ва 3 ёшгача бўлган фарзандини тарбиялаётган талабаларга олий маълумот олиш учун “иккинчи имконият” тақдим этилади.

Курсда қолдирилган ёки ўқишдан четлаштирилган талабалар, истисно тариқасида, академик фарқларни қайта ўзлаштириш шарти билан ўқишини давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Бундан ташқари, улар учун академик фарқларни мустақил ўзлаштириш мақсадида қўшимча муддат берилади ва зарур шароитлар яратилади.

Ҳомиладор талаба қизлар ёки 3 ёшгача фарзанди бўлган талабаларга академик таътил даврида ўз хоҳишига кўра ўқишни масофавий шаклда давом эттириш имкониятини жорий этиш кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар