АсосийДунё

Эрон янги олий раҳбарини танлади

Мўжтаба Хоминаий отасининг ўрнини эгаллади.

'Эрон янги олий раҳбарини танлади'ning rasmi

Эроннинг собиқ олий раҳбари марҳум Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг АҚШ ва Исроил зарбаларида ҳалок бўлишидан бир ҳафта ўтмай, мамлакат янги олий раҳбарини эълон қилди. Экспертлар ва руҳонийлар Мўжтаба Хоминаийни отасининг вориси сифатида танлади. У энди 47 йиллик Ислом Республикаси тарихидаги энг оғир инқироз даврида мамлакатни бошқаради.

Мўжтаба Хоминаий ким?

Мўжтаба Хоминаий ҳеч қачон сайловларда иштирок этмаган ва халқ овози билан танланмаган. Аммо у анчадан йиллар давомида отасининг ички доираларида муҳим фигура бўлиб, айниқса Ислом Инқилобий Қўриқчилари Корпусига (ИРГC) яқин алоқаларни ривожлантирган. Сўнгги йилларда у кўплаб экспертлар томонидан отасининг табиий вориси сифатида кўрилган.

“Аl Jazeera” журналисти Али Ҳашем Мўжтаба Хоминаийни “отасининг дарвозабони” деб таърифлайди. “У АҚШ ва Исроил билан муносабатда отасининг позицияларини давом эттиради. Шунинг учун биз кескин, қарама-қарши сиёсат юритадиган лидерни кутяпмиз. Юмшоқлик кутилмайди”, – дейди Ҳашем. Шу билан бирга у, агар Можтаба Хомейний урушдан кейин тирик қолса, Эрон учун янги сиёсий йўллар очилиши мумкинлигини қўшимча қилади.

Экспертлар мажлиси ва номзод танлови

Эроннинг 88 аъзодан иборат Экспертлар Мажлиси мамлакат олий раҳбарини танлаш ҳуқуқига эга. Мажлис аъзолари  Мўжтаба Хоминаий номзоди бўйича кўпчилик фикрга келган, бироқ расмий эълонни кечиктириб келган. Бир аъзо: “Имом Хомейни ва шаҳид Имом Хомейний йўли танланди. Хомейний номи давом этади”, – деган эди.

Оятуллоҳ Али Хоманаий 37 йил давомида Эронни бошқарган, 1979 йилги инқилоб етакчиси Руҳуллоҳ Хоманаийдан кейин ҳокимиятга келган эди. У 28 февраль куни Теҳронда бўлган АҚШ-Исроил ҳужуми вақтида ҳалок бўлган, бу воқеа минтақада кенг кўламли можаро бошланишига сабаб бўлган.

Хорижий реакция ва Трампнинг баёноти

Исроил ҳарбийлари Мажтаба Хомейнийга қарши таҳдидлар билдирган, АҚШ президенти Дональд Трамп эса янги раҳбар унинг қўллаб-қувватлаши бўлмаса узоқ яшамаслигини айтган. Трамп ABC News’га берган интервьюсида: “У бизнинг розилигимизни олмаса, узоқ яшамайди. Бизнинг қўллаб-қувватлашимиз зарур”, – деган.

Бироқ Эрон расмийлари АҚШнинг номзод танлаш жараёнига аралашишига қарши туриб, фақат эронликлар ўз мамлакатининг келажагини белгилаш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаган. Эрон парламенти спикери Трампнинг бу даъвосини кулгили деб баҳолади: “Азиз Эроннинг тақдири фақат фахрли эронлик халқ томонидан белгиланади, хорижий давлатлар эмас”, – деб ёзган у Х тармоғида.

Нима кутиш мумкин?

Мўжтаба Хоминаий танлови Эроннинг ички сиёсий тизимида қаттиқ қарашларга эга гуруҳлар ҳокимиятни сақлаб қолишини кўрсатади. Шу билан бирга, урушнинг иккинчи ҳафтасида келишув ёки музокараларга умид паст. Минтақада уруш давом этар экан, АҚШ ва Исроил билан муносабатлар янада кескинлашиши, янги қурбонлар ва ҳудудий инқирозлар эҳтимоли ошади. Эрон-АҚШ ва Ироил ўртасидан можарони Darakchi.uzmда кузатиб боринг.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳужумлардан кейин Саудия нефть қувури фаолияти тикланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:44

    Ҳужумлардан кейин Саудия нефть қувури фаолияти тикланди

    Саудия Арабистони асосий нефть қувури ҳужумлардан сўнг тўлиқ қувватда ишлашга қайтганини маълум қилди.

    'Украина ва Россия Пасха сулҳи вақтида қоидалар бузилишида бир-бирини айблади'ning rasmi

    Дунё Бугун 09:47

    Украина ва Россия Пасха сулҳи вақтида қоидалар бузилишида бир-бирини айблади

    Украина ҳарбийлари маълум қилишича, Россия кучлари шанба куни соат 16:00 да бошланган сулҳдан буён 2 299 та қоидабузарлик содир этган.

    'Дуров ва WhatsApp ўртасида шифрлаш масаласида баҳс'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:42

    Дуров ва WhatsApp ўртасида шифрлаш масаласида баҳс

    Павел Дуров WhatsApp’даги шифрлаш тизими миллиардлаб фойдаланувчиларни чалғитиши мумкинлигини айтди.

    'Курск губернатори Украина қўшинларини Пасха сулҳини бузишда айблади'ning rasmi

    Дунё Бугун 06:12

    Курск губернатори Украина қўшинларини Пасха сулҳини бузишда айблади

    Айни пайтда Украинанинг “Exilenova+” мониторинг канали ўз манбаларига таяниб, сулҳ “фронтнинг аксарият қисмларида ҳақиқатдан ҳам ишлаётгани”ни таъкидлаган.

    'Франция Ҳормуз бўғозида кемалар хавфсизлигига кўмаклашишга тайёр'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:04

    Франция Ҳормуз бўғозида кемалар хавфсизлигига кўмаклашишга тайёр

    Эммануэль Макрон Эрон раҳбари Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали мулоқотда Париж Ҳормуз бўғозида кемаларнинг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлашга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

    'Эрдоған ва Макрон Эрон сулҳи, Ливан ва Ғазо масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    Дунё 11.04.2026 17:27

    Эрдоған ва Макрон Эрон сулҳи, Ливан ва Ғазо масалаларини муҳокама қилди

    Телефон суҳбатида Эрдоған дипломатияни кучайтириш, сулҳни ҳимоя қилиш ва Ғазо тинчлик режасини илгари суришга чақирди.