АсосийDunyo

Германия канцлери Ангела Меркель картошка сотиб олиш учун тан соқчилари билан дўконга борди

Шанба куни Берлин аҳолиси шаҳарнинг қоқ марказидаги ҳукумат кварталларидан бирида жойлашган супермаркетда харидни амалга ошираётган Ангела Меркелга дуч келишди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

Озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш учун ГФР канцлери уч нафар тан соқчиси ҳамроҳлигида борди. Меркель картошка, қалампир, конфет ва творог сотиб олди. Хариднинг ичида Янги йил дастурхонининг кўрки бўлган ғоз ва спиртли ичимликлар кўринмади. Харид нархи юз евродан ошмади. У дўконга ўзига тегишли елим халтани кўтариб келди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар