Фарғона вилоятида ноқонуний диний таълим берувчи ҳужра ташкил этган шахс фош этилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, тезкор тадбир Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган. Текширув давомида яширин ҳужрада 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 17 нафар бола таълим олаётгани аниқланган.
Қайд этилишича, болаларнинг ота-оналари мазкур шахсга ҳар ой 100–150 АҚШ доллари миқдорида пул тўлаб келишган. Уқувчиларнинг 14 нафари Қўқон шаҳридан, қолганлари эса республиканинг турли ҳудудларидан келган.
Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодекси 229-2-моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






