АсосийЖамият

Бекободда 11 синф ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида вояга етмаганлар ўртасидаги жанжал фожиа билан якунланди.

'Бекободда 11 синф ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

Бекобод шаҳрида 5 март куни бир нечта вояга етмаган шахслар ўртасида оғзаки жанжал келиб чиққан. Можаро давомида улардан бири ошхона пичоғи билан жабрланувчининг ўнг ва чап кўкрак қисмига жароҳат етказган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz'га маълум қилди.

Жабрланувчи тиббиёт муассасасига олиб борилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Пичоқ билан жароҳат етказишда гумонланаётган вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар