АсосийJamiyat

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди

Қора денгиз устида Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик изҳор этди.

Россия Федерацияси Президенти 

Владимир Путин Жаноби олийларига 

Муҳтарам Владимир Владимирович! 

Қора денгиз устида Ту-154 самолёти ҳалокатга учраши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни оғир қайғу билан қабул қилдим. 

Менинг чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман. 

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

    Бошқа янгиликлар