АсосийЖиноят

Қаршида ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Мансабдорлар ерни расмийлаштириш учун пул олгани фош этилди.

'Қаршида ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда маҳаллада ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишловчи шахс фуқарога ер майдонини хусусийлаштириб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Текширув давомида ушбу пул шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига берилмоқчи экани аниқланиб, у ҳам пулни қабул қилаётганда қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар