АсосийShou-biznes

“Миллион” жамоаси хонанда Канизанинг оиласи бузилишига сабабчи бўлди

Ўзбекистондаги илк интернет радио "Соғинч садоси" да ҳар шанба куни эфирга узатиладиган “Сайёд шоу” лойиҳасининг навбатдаги сонида хонанда Каниза меҳмон бўлди, деб ёзади “Sayyod”.

Лойиҳада Каниза “Миллион” қиқзиқчилар жамоасининг сентябрь ойида бўлиб ўтган концерт дастуридаги қалтис хазиллари сабаб оиласи бузилаётганини маълум қилган.

Унинг айтишича, Каниза саҳнада куйлаётганида орқа экранда уятсиз сўзларга шама бўлган гаплар ёзилган. Каниза бу сўзларни ўзининг шаънига ҳақорат деб билишини маълум қилган. 

Концерт дастурининг дисклари сотувга чиққач ва мазкур видео интернетга жойлангач бу мавзу яна кўтарилган.      Канизанинг концерт дастуридаги иштироки шов-шувга айланиб, унга ва онасига одамлар хатлар ёза бошлаган.

“Sayyod”нинг ёзишича, Каниза эфирда бу ҳақида гапира туриб, шу сабабли ҳам оиласи бузилганини айтиб йиғлаб юборди. 

“Эфирга қўшиқ қўйилган пайти, эфирдан ташқарида эса Канизанинг онаси радио билан боғланиб, "Миллион" жамоаси концертида Каниза куйлаётган пайти орқа экрандаги  "Шулха" сўзини у ва бошқалар ҳам сўкиниш ва ҳақорат сўздек тушунганини ва бундай шама сифатида қўлланилиб, кулгу қилинганлигидан қаттиқ ранжиганини айтиб у ҳам йиғлади”,—дейилади хабарда.

Канизанинг онаси айни дамда хорижда бўлиб, бу нарсадан қаттиқ ранжиган ва ҳар куни йиғлаётганини айтган.  

Каниза эса бу сўзни кўрмагани ва концертдан кейин эса гапирганлар бу ўсимлик эканини айтишган. Шундай бўлса ҳам Каниза Даврон Кабулов билан бир неча бора боғлана олмагани, кейин  ёдидан чиқиб диск сотувга ва интернетга чиққач одамларнинг тинмай бу ҳақида гапириб кулишаётганидан нафақат шахсий ҳаёти барбод бўлгани, балки ота-онаси ва қариндошлари билан ҳам муносабатлари таранглашаётганини билдирган. 

Канизанинг эътирози сабаб интернетдан “Миллион” жамоаси концерти олиб ташланган. Эндиликда Каниза сотувдаги лицензион дисклар хам қайтариб олиниб, унинг иштироки олиб ташланиб, Даврон Кабулов ОАВда расман узр сўрамагунича у ишни охиригача олиб боришини билдирган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар