1

АҚШнинг савдо марказларида оммавий тартибсизликлар юзага келди

ДУНЁ 27.12.2016, 10:46
Теглар: АҚШ, Янги йил
АҚШнинг савдо марказларида оммавий тартибсизликлар юзага келди

Ҳозирча полиция АҚШнинг бир неча савдо марказларида рўй берган оммавий тартибсизликларнинг сабабини аниқлай олгани йўқ, деб хабар берди “Regnum.ru” нашри. 

Шимолий Каролинадаги савдо марказидаги оммавий тўполондан кейин Коннектикут, Манчестер, Огайо савдо марказларида ҳам жанжал кўтарилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Полициянинг маълумот беришича, безорилар билан бўлган “жанг”да полициячилар ҳам иштирок этган ва бир неча одам қўлга олинди. Манчестер шаҳрида бўлган “жанг”да юзга яқин ўсмир қатнашгани туфайли савдо марказидаги одамлар эвакуация қилинди. Огайодаги жанжални босиш учун полициячилар кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлди. Гувоҳларнинг хабар беришича, ўқ овозини эшитган савдо марказидаги харидорлар воқеа жойидан тезроқ қочишга ҳаракат қилган.

Бундай жанжал-тўполонларга савдо марказларидаги байрам туфайли нархи арзонлашган буюмларни сотиб олиш учун ўсмирларнинг уларни талашганлиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Шарҳлар

АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
АҚШда энг замонавий "кўринмас" бомбардимончи самолёт намойиш этилди

03.12.2022, 12:40

АҚШ янги B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётини намойиш этди. Самолёт жаҳондаги илк олтинчи авлод бомбардимончиси ҳисобланади, дея ёзмоқда "zamon.uz".Унинг намойишида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин иштирок этган."Бу...
Хитой ТИВ вакили АҚШнинг еттита давлатни босиб олиш ҳақидаги режасини эълон қилди. У қайси давлатлар? (видео)

12.10.2022, 11:42

Пекин Вашингтонга беш йил ичида етти давлатни босиб олиш режасини эслатди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ армиясининг истеъфодаги генерали Уэсли Кларкнинг Пентагоннинг 20 йил...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1