“Миллион” қизиқчилар жамоасининг сентябрь ойида ўтказилган концерт дастуридаги хазиллар туфайли хонанда Канизанинг оиласи бузилиш арафасида эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Каниза томонидан “Миллион” жамоасига бундай айбловлар илгари сурилганидан кейин қизиқчилар сардори Даврон Кабулов репитиция жараёнида хонанданинг шахсан ўзи иштирок этгани ва дастурда саҳналаштирилаётган хазиллардан унинг хабари бўлганини маълум қилган эди.
Бугун Каниза ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали Даврон Кабуловга мурожаат қилди ва унинг сўзларига жавоб берди.
“Даврон Кабуловнинг матнига жавоб бермасам бўлмайдиган кўринади. Инсонга инсоф керак! Мавзу нимадаю у нималарни кавлаб ёзди? Туҳматлар ҳам эви билан!”,—деб ёзди Каниза.
Қуйида Канизанинг сўзларини айрим таҳрирлар билан эътиборингизга ҳавола этамиз:
“1. Нега 3 ой ўтгач? Чунки ‘Mиллион’ концертига ҳамма ҳам тушавермайди, мени танишларим ва қариндошларим ҳам албатта, бу бир халқона байрам эмаски, ҳамма дарров билса, ўзларига баҳони кўп беришмасин, бу Озодбек Назарбеков ёки Юлдуз Усмонова концерти эмаски ундаги хитлар эртасидан халққа тарқалса.
2. 3 ой ўтиб энди онам билгани ҳам шу билан боғлиқ, онам АҚШда, интернетга энди қўйилди!
3. Пиар мен қилаётган бўлсам, мени диским сотувга чиққани йўқ, ҳамма пиар ҳозир аслида “Миллион” ва унинг диски фойдасига бўлмоқда. Балки шу сабаб Даврон умуман мавзудан ташқари эшитган қандайдир фисқу фасодлардан тузилган матн тузиб тарқатиб ётибди? Жангга тенглашгани аёл киши ва маъмуримдан тортиб то кимни концертига тушишимгача йиққан мавзудан йироқ миш-миш билан тўлдирган ўша матнида нима асос ва нима мантиқ бор?
4. Титрсиз репетиция бўлган деб тан олган Даврон: Репетицияга қатнашган дегани бу бир ой ёки бир ҳафта ва бир кун аввал ҳам эмас, чунки аслида Гулсанам Мамазоитова билан чиқишаётган эди, Гулсанам опага улар ўзларини истаган тарздаги хазилларига куч топа олмагани боис концертни иккинчи куни мени таклиф этишган ва фақат бир маротабагина титрсиз репетиция қилинган ва буни радиода ўзи тасдиқлади! Нега икки хил гаплар? Давронни радиодаги гапи: https://www.youtube.com/watch?v=AuDCyRaJCJ0 тингланг! Репетиция бир кун бўлиб ва унда титр бўлмаган бўлса нима деб ўзини оқлаяпти яна?! Репетицияда фақатгина мени бош кийимларим билан прикол қилиш ҳақида менга айтилган! Шунга кўнганман! Жасур Умировдан тортиб то ҳамма гапларни Даврон ўзи тузиб берди. Мен концертда чиқишимга ҳам розилигим фақат мени имиджим ва бошимдаги нарсалар приколига розилик бўлган! Даврон инсоф билан бўлсин! Нега шуни мард бўлиб тан олмаяпсиз?! Уят эмасми?! Нега келишилмаган титр қўйиб юборилган? Концерт кунлари бир-икки марта экранга қараб ундаги ёзувларга унчалик ахамият бермадим тушунмадим ҳам, чунки бу режада бўлмаганку. Улар ёмон нарсаларга шама эканини билмаганман.
5. Мавзудан умуман ташқаридаги йиғиб мени яна камситаётган матнингизга : Шаҳзодами бошқами ҳамиша ҳаммани ҳурматини жойига қўйиб қуруқ қўл билан бормаганим ҳам муҳокама бўлгани яна бир бора шоу-бизнесда оқибат ортиқча эканини тасдиқлайди. Лекин, ҳар бир эшитгандим ва туюлгандир, деган нарсани ёзаверса... бу нарсалар аёлларга хосроқмиди дейман. Бирор нарса ҳақида тахмин ёки эшитган иғвони айтишдан аввал уни текшириш тугул одам сал фаҳм фаросатини ишлатса тўғри бўларди. Ўзи уни нима алоқаси бор бу мавзуга? Таклифнома сотиб олиб яна ташаккур деганимни эслай олмадим, мантиқсиз! Гаплар исботи билан бўлсин Давронбек, у мавзудан ташқари ва ғийбат бўлса ҳам! Ва умуман олганда, қайсидир бир санъаткор айтганди: ‘Мен концертимга артистларни таклифнома бериб уларни машҳурлиги ортидан ўзимга реклама қилганимдан кўра, улар ўзлари чипта сотиб олиб келганлари мана шу мени қўллаб-қувватлагани ва менинг улар олдидаги ҳурматим’ деб. Илоҳим ‘Миллион’чилар куни келиб шу даражага етсинки, текин таклифнома тарқатиб олд қаторларни машҳур чеҳралар билан тўлдиришмасину, у санъаткорлар ҳаммаси чипта сотиб олиб келиб, яна гуллар ҳам олиб келишсин.
Фақат кимларнидир камситиш орқали ва ёки фақат уятсиз мавзуларга шама билан концерт қўймай, хақиқий ижод билан изланиб халқона мавзуда эл қалбидан жой олишсин. Чойхона аудиторияси учун эмас, оила билан кўриб тан беришлик санъати даражасида устиларида ишлаб ривожлана олишсин! Мана шунақа ижодан катта кучга эриша олишсин!
6. Турмуш ўртоғини элга реклама қилмайдиган санъаткордан кўра бугунги кунда кўз-кўз қилиб реклама қиладиганлари кўплиги учунам эрим борми,йўқми долзарб мавзу экани албатта, аянчли. Қанча санъаткор беркитган ва бугунги кунда ҳам бола-чақали бўлиб кетган ҳамки эрини кўрмагансиз. Шу учунам бу ШАХСИЙ ҳудуд. Узр, эрим санъат оламидан бўлганида у ўзини реклама қилишни истаган бўлармиди. Кечирасизлар, энди эримни маъмурим қилиб уни реклама қилиб юрмаганимга.
7. Илк маъмурим қамалиб чиққани сир эмас ва бу жиноят ишини кўп санъат оламидагилар гувохи бўлишган. У ўзини айбини ҳам тан олган. Мен эмас, у ўзини жинояти учун қамалган. Санъат оламида худди бошқа ҳеч кимни маъмури пулга туширмаганам ва у хонандалар ариза ҳам ёзишмаганам. Узр, катта пулга тушириб кетган жиноятчига сотилган уйимни кечирмаганим учун. Узр, у мен ва онамни ўша вақтлар уйсиз кўчада қолдиргани учун арз қилганимга.
8. Эркак киши санъаткорми ё масхарабозми куни аёлларни саҳнага олиб чиқиб камситиб шу орқали пул топишдан асрасин! У эркаклигини унутиб қўймасин экан!
Айтмоқчи бўлганларим шу эди. Ҳаммага эътибор учун раҳмат. Аёлманда уйим нотинч бўлган пайти эмоцияда оилам бузилди, деб шошиб гапирворибман. Майли нима бўлса буёғи пешонадан. Аёл киши билан олишиш даражасига боришни ўзига эп кўрмаган ва майдагап бўлиб умуман бошқа ғийбатлардан фойдаланган ҳолда ўзини айбини ёпишга ҳаракат қилмайдиган мардларга чексиз ҳурматим! Мард ва жиддий эркаклар бор бўлсин хаётда! УЗР!”