АсосийБУ ҚИЗИҚ

Доллар курси пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

'Доллар курси пасайди'ning rasmi

Унга кўра, долларнинг расмий курси 1,98 сўмга пасайди ва 11 979,83 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 25,26 сўмга ошди ва 13 904,99 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,14 сўмга пасайди ва 164,99 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 0,83 сўмга тушди ва 1772,92 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса, 22 минг сўмга ошди ва 1 млн 848 минг 200 сўмни ташкил қилди.

    Бошқа янгиликлар