1

Барак Обама уни йиғлашга мажбур қилувчи нарсалар ҳақида гапирди

ДУНЁ 27.12.2016, 14:47
Теглар: Барак Обама, АҚШ
Барак Обама уни йиғлашга мажбур қилувчи нарсалар ҳақида гапирди

АҚШ президенти Барак Обама кўзини ёшлатувчи нарсалар ҳақида гапирди. Бу ҳақда у CNN телеканали мухбирига сўзлаб берди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, унинг кўзларига ёш келтирувчилар бу унинг қизлари ва жамоаси.

“Мен қизларим ҳақида гапирганда ёки уларни кўрганда кўзим ёшланиши мумкин. Бунга яна бир сабаб—менинг жамоам. 

2012 йилда сайловолди кампанияси офисига кирдим ва жамоамни кўрдим, улар тиришқоқлик билан ишлашар эди. Улар мени илҳомлантирган эди. Ўтган йиллар мобайнида биз бир,катта оилага айландик”,—дейди Барак Обама.

Обаманинг айтишича, жамоасининг бир неча ходимлари унинг кўз ўнгида ўсиб-улғайган. Улар йиллар мобайнида ўз ишининг устасига айланган, оила қурган. Бироқ Обама улардан биронтаси ҳам фарзандларини президент шарафига номламаганини ҳам хазил тариқасида айтиб ўтган.

“Уларнинг фарзандлари хонамда эмаклаб юришади. Бироқ улардан биронтаси ҳам фарзандларига Барак деб исм қўймади. Бундан бироз хафаман”,—дейди президент. 

8 ноябрь куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра, АҚШнинг навбатдаги президенти Дональд Трамп бўлади. Президент инаугурацияси 20 январда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шарҳлар

АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда

29.04.2024, 18:03

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...
АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
АҚШда энг замонавий "кўринмас" бомбардимончи самолёт намойиш этилди

03.12.2022, 12:40

АҚШ янги B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётини намойиш этди. Самолёт жаҳондаги илк олтинчи авлод бомбардимончиси ҳисобланади, дея ёзмоқда "zamon.uz".Унинг намойишида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин иштирок этган."Бу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1