Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳридаги туманлардан бирида маҳаллий миллий қаҳрамон Шиваджи шарафига 192 метрли ҳайкал қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар беради “Вести”.
Ҳайкални бунёд этиш учун 530 миллион долларга тушади.
Бундай йирик лойиҳага қарши чиқаётганлар ҳам йўқ эмас. айримлар мазкур баланд ҳайкални барпо этишни хавфли деб ҳисоблайди.
Архитекторларнинг режасига кўра, Шиваджи ҳайкали Мьянмадаги дунёдаги энг узун ҳисобланган 116 метрли Будда ҳайкалидан 76 метр баландроқ бўлади.
Бундан ташқари, улкан монумент Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкалидан 100 метр узунроқ бўлади.
Лойиҳага қарши чиқаётган мутахасислар, битта ҳайкални ясаш учун ярим миллиард доллар сарфлаш аҳмоқлик эканлигини таъкидламоқда.