1

Кубада жамоат жойларини марҳум президент Фидель Кастро номи билан аташ тақиқланди

ДУНЁ 28.12.2016, 10:53
Кубада жамоат жойларини марҳум президент Фидель Кастро номи билан аташ тақиқланди

Куба Республикаси ҳукумати мамлакатдаги кўчалар, хиёбонлар ва бошқа жамоат жойларини марҳум президент Фидель Кастро номи билан аташни тақиқлади.

Шу тарзда амалдаги ҳукумат шахсга сиғиниш ҳоллари келиб чиқишининг олдини олмоқчи.

Куба парламенти бу ҳақдаги қонунни 27 декабрь, сешанба куни тасдиқлади.

Кубада марҳум президентнинг номи билан кўча ва хиёбонлар номланмайди, бундай ташқари ҳукумат раҳбарлари Фидель Кастронинг ҳайкалини бунёд этишни ҳам тақиқлади.

Кубанинг собиқ президенти Фидель Кастро 2016 йилнинг 26 ноябрида 90 ёшда вафот этди.

2016 йилнинг 4 декабрида мамлакатнинг амалдаги президент Рауль Кастро марҳум президент Фидель Кастро шахсига сиғиниш ҳолатларига йўл қўймасликка ваъда берган эди. Сабаби марҳум президентнинг ўзи ҳам шахсга сиғиниш ҳолларини қоралаган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1