АсосийDunyo

Ҳиндистонлик аёл мамлакат бош вазиридан унинг ҳисобига қандай қилиб 15 миллион доллар тушиб қолганини сўради

Ҳиндистонда яшовчи аёл мамлакат бош вазири Нарендра Модига мурожаат қилиб, унинг банкдаги ҳисоб рақамига қандай қилиб миллиард рупий (15 миллион доллар) тушиб қолганини тушунтириб беришни сўради. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.  

India Today газетаси берган маълумотларга кўра, 18 декабрь куни Нью-Делидаги Ғозиобод шаҳрида яшовчи аёл 18 декабрь куни ўзининг банкдаги ҳисоб рақамидан пул ечиш учун Ҳиндистон Миллий банкидаги терминалга пластик карточкасини киритади. Терминал экранида эса йирик миқдордаги сумма акс этади. Аёл кўзларига ишонмай ёнида турган кишидан баланси миқдори қанчалигини сўрайди. 

Ядав исмли аёл операцияни бошқа терминал орқали амалга оширишни истайди, бошқа терминал ҳам йирик миқдордаги суммани кўрсатади. Кейинроқ аёл вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида банкка мурожаат қилади. Бироқ унинг мурожаати ҳар сафар жавобсиз қолади.

Шундан сўнг Ядав ва унинг турмуш ўртоғи ҳисоб рақамига катта миқдорда маблағ тушгани сабабларига ойдинлик киритиш мақсадида бош вазирга хат ёзади. 

Ядавнинг ўзи қадоқлаш цехида ишлайди ва унинг ойлик маоши 70 доллардан сал ошади.

Бошқа янгиликлар