АсосийDunyo

АҚШда 6 ёшли қизча oнасининг iPhone`идан фойдаланиб, 250 долларга ўйинчоқлар сотиб олди

АҚШда яшовчи олти ёшли қизча ухлаб ётган онасининг iPhone`ни экранини блокдан чиқарди ва 250 доллар пул сарфлаб, ўйинчоқлар сотиб олди, деб ёзади “Газета.ru”.

Арканзас штатида яшовчи Бетани Хауэлл қизчаси Эшлиндни ухлатишдан аввал кино кўрмоқчи бўлди, бироқ қаттиқ чарчагани сабаб, ўзи ухлаб қолди.

Диван ёнидаги столда смартфон турган эди. Эшлинд iPhone`ни олди ва уни ухлаб ётган онасининг бармоғи ёрдамида блокдан чиқарди. 

Хауэллнинг айтишича, авваллари у қизига телефонидан YouTube`да мультфильм томоша қилишга рухсат берарди.

Бироқ бу сафар Эшлинд Amazon`ни очди ва 13 та ўйинчоқ сотиб олди.

“Мен ўз аккаунтимни кимдир бузиб кирган, деб ўйладим”,—дейди Хауэлл. Кейинроқ у етказиб бериш хизматидаги ўз манзилини кўрди ва бу қизининг иши эканлигини англади.

Харидни унинг қизи Эшлинд автоматик тарзда анкета тўлдириш функцияси орқали уддалаган. Бундан ташқари, тўлов картасига тегишли маълумотлар тизимда сақланган эди.

Америкалик аёлга Amazon компанияси фақатгина 4 та ўйинчоқни қайтариб беришга рухсат берди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар