АсосийСИËСАТ

Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди.

'Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди'ning rasmi

Ислоҳотдан кўзланган асосий мақсад мамлакатда таълим, тарбия ва илм-фаннинг яхлит тизимини замонавий талаблар асосида ташкил этиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқишдан иборат.

Шунингдек, таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва давомийликни таъминлаш, мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача бўлган барча босқичлар ҳамда илмий фаолиятни қамраб олган ягона ва самарали бошқарув тизимини жорий этиш кўзда тутилган.

Янги тизимнинг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш ҳам ислоҳотнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди - Darakchi.uz