Сенатор Малика Қодирхонова қонун билан киритилаётган энг муҳим ўзгаришларга тўхталиб, 14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этганлар учун жазо 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишгача кучайтирилаётганини маълум қилди.
Шунингдек, бундай жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан инсонпарварлик актлари, шартли озод қилиш, жазони муддатидан олдин тугатиш ва бошқа енгиллаштирувчи чораларни қўллаш имкониятларини чеклаш назарда тутилмоқда.
“Бу, аввало, болаларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш ва уларнинг келажаги учун давлат томонидан қўйилаётган энг муҳим қадамлардан бири, деб ҳисоблайман”, - деди сенатор Малика Қодирхонова.






