Ўзбекистонда 2026 йил 1 январь ҳолатига 112 минг 420 нафар шифокор фаолият юритмоқда. Уларнинг 53,6 фоизини эркаклар, 46,4 фоизини эса аёллар ташкил этади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шифокорлар сони 2024 йилга нисбатан 4 минг 923 нафарга ёки 4,6 фоизга ошган.
Жумладан:
— 60 минг 282 нафар шифокор эркаклар;
— 52 минг 138 нафар шифокор аёллар.
Шунингдек, 2026 йил бошида ҳар 10 минг нафар аҳолига ўртача 29,4 нафар шифокор тўғри келган.






