АсосийБУ ҚИЗИҚ

Дам олиш куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?

"Ўзгидромет" 12 июль куни учун об-ҳаво маълумотини элъон қилди

'Дам олиш куни қандай об-ҳаво кутилмоқда?'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларида  ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 22–27 даража, кундузи 38–43 даража.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 25–30 даража, кундузи 38–43 даража.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 7–12 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси 22–27 даража, кундузи 35–40 даража.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 23–28 даража, кундузи 38–43 даража.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида  ўзгарувчан булутли об-ҳаво, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 5–10 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси 22–27 даража, кундузи 35–40 даража.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол 7–12 м/с, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 15–20 даража, кундузи 25–30 даража.

    Бошқа янгиликлар

    Дам олиш куни қандай об-ҳаво кутилмоқда? - Darakchi.uz