АсосийДунё

Исроилда ҳантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилди

Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар берди.

'Исроилда ҳантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилди'ning rasmi

Маълум қилинишича, бемор бир неча ой аввал Шарқий Европага саёҳат қилган бўлиб, вирусни ўша ерда юқтириб олган бўлиши мумкин. Унда касаллик аломатлари пайдо бўлгач, тиббий ёрдамга мурожаат қилинган.

Дастлаб антитаначалар бўйича ўтказилган таҳлил ҳантавирус белгилари борлигини кўрсатган. Кейинчалик PZR-тести орқали ташхис расман тасдиқланган.

Шифокорлар беморнинг аҳволини барқарор деб баҳоламоқда. У интенсив терапия ёки қатъий изоляцияга муҳтож эмас. Беморнинг шахси ва у даволанаётган шифохона номи очиқланмаган.

Қайд этилишича, аниқланган вирус штамми Атлантика океанидаги MV Hondius круиз кемасида тарқалган штаммдан фарқ қилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, мазкур кема бортида ҳантавирус туфайли Нидерландиялик эр-хотин ва Германия фуқароси вафот этган, яна камида саккиз киши касалланган.

Бортида 150 га яқин одам бўлган MV Hondius кемаси Испанияга йўл олган ва 10 май куни Тенерифе оролига етиб бориши керак. Ҳозирча кемада вирус аломатлари кузатилган йўловчилар йўқлиги айтилмоқда.

Reuters агентлиги хабарига кўра, бир қатор давлатлар касаллик тарқалишининг олдини олиш мақсадида кема Кабо-Верде қирғоқларига етиб келишидан аввал уни тарк этган йўловчиларни кузатмоқда. Вирус тарқалиши ҳақидаги хабарлар пайдо бўлишидан олдин 40 га яқин одам Санта-Элена портида кемадан тушган. Уларнинг аксариятининг қаердалиги ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Ҳантавирус — одамга асосан кемирувчилар орқали юқадиган вируслар гуруҳи ҳисобланади. Вирус ҳайвонларнинг ажралмалари орқали юқиши мумкин бўлиб, ўпка ва буйрак фаолиятига жиддий зарар етказиши эҳтимоли бор.

Касаллик одатда иситма, бош ва мушак оғриқлари, кўнгил айниши ҳамда чарчоқ каби аломатлар билан кечади. Мутахассислар ҳантавирус гумони бўлганда дастлабки симптомлардан 72 соат ўтгач, такрорий таҳлил топширишни тавсия қилмоқда. Ҳозирча вирусга қарши махсус даво воситаси мавжуд эмас, беморларга асосан қўллаб-қувватловчи терапия қўлланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россия хорижий давлатлар дипломатларини Киевни тарк этишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 07.05.2026 08:47

    Россия хорижий давлатлар дипломатларини Киевни тарк этишга чақирди

    Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Тelegram'даги видеомурожаатида хорижий дипломатик ваколатхоналарни Россия Мудофаа вазирлигининг огоҳлантиришига жиддий эътибор беришга ундади.

    'Жеффри Эпштейннинг ўлим олдидан ёзган мактуби ошкор қилинди'ning rasmi

    Дунё 07.05.2026 06:33

    Жеффри Эпштейннинг ўлим олдидан ёзган мактуби ошкор қилинди

    АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги федерал суд Жеффри Эпштейнга тегишли экани айтилган ўлим олди мактубини оммага эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

    'Эрон 80 тага бўлинадиган ракетага эга эканини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё 06.05.2026 10:14

    Эрон 80 тага бўлинадиган ракетага эга эканини маълум қилди

    Агар 10 та шундай ракета бир вақтда учирилса, бу 800 та бомбага тенг таъсир кўрсатиши мумкин.

    'Жанубий Кореяда шов-шув: Сеулда судья ўлик ҳолда топилди'ning rasmi

    Дунё 06.05.2026 08:43

    Жанубий Кореяда шов-шув: Сеулда судья ўлик ҳолда топилди

    Мамлакат пойтахти Сеул шаҳридаги Олий суд биноси яқинидан судьянинг жасади топилди.

    'Перуда қўлга олинган фирибгар Ўзбекистонга экстрадиция қилинди'ning rasmi

    Дунё 06.05.2026 04:37

    Перуда қўлга олинган фирибгар Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Экстрадиция қилинган шахс кейинги процессуал ҳаракатларни ўтказиш ва қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида Ўзбекистонга олиб келинган.