АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ярим йилда 2 633 нафар бедарак йўқолган шахс топилди

Мазкур йўналишда қидирув тадбирлари ва профилактик ишлар изчил давом эттирилмоқда.

'Ўзбекистонда ярим йилда 2 633 нафар бедарак йўқолган шахс топилди'ning rasmi

2026 йилнинг дастлабки олти ойида ички ишлар органлари ходимлари томонидан 2 633 нафар бедарак йўқолган шахснинг қаердалиги аниқланиб, улар ўз оилалари бағрига қайтарилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бедарак йўқолган шахсларни қидириб топиш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар натижасида минглаб фуқароларнинг тақдирига ойдинлик киритилган ҳамда турли нохуш ҳолатларнинг олди олинган.

Қайд этилишича, 2026 йилнинг январь–июнь ойлари давомида ички ишлар органлари томонидан бедарак йўқолган деб қидирувга берилган 2 633 нафар шахс топилиб, улар ўз яқинлари бағрига қайтарилган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда ярим йилда 2 633 нафар бедарак йўқолган шахс топилди - Darakchi.uz