АсосийЖАМИЯТ

Грэмнинг ўлими Трампга “қора ишора” бўлиши мумкин

Дугин бу ҳақда ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида баёнот берган.

'Грэмнинг ўлими Трампга “қора ишора” бўлиши мумкин'ning rasmi

Россиялик файласуф ва Кремль ғояларини тарғиб қилувчи Александр Дугин АҚШ сенатори Линдси Грэмнинг тўсатдан вафоти юзасидан ўз версиясини илгари сурди. Унинг фикрича, бу воқеа ортида Исроилнинг ташқи разведка хизмати — "Моссад" туриши мумкин.

Дугин бу ҳақда ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида баёнот берган.

Унинг таъкидлашича, сенаторнинг ўлими АҚШ Президенти Дональд Трампга йўлланган "қора ишора" бўлиб, уни Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга ундаш мақсадини кўзлаган бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, Дугин ушбу воқеада Эроннинг иштироки ҳақидаги тахминларга шубҳа билан қарашини билдирган. Унинг фикрича, энг эҳтимолий сценарий сифатида айнан "Моссад"нинг эҳтимолий иштироки кўриб чиқилиши лозим.

"Линдси Грэмнинг тўсатдан ўлими Трампга юборилган қора белги бўлиши мумкин. Бу очиқчасига: “Навбат сеники”, деган маънони англатади. Линдси Грэм Трампнинг сояси, унинг қоронғи алтер эгоси эди", деб ёзган Дугин.

Айни пайтда, Дугиннинг мазкур даъволари ҳеч қандай расмий далил ёки исбот билан тасдиқланмаган. АҚШ расмийлари эса сенаторнинг ўлимида ташқи аралашув аломатлари аниқланмаганини билдирган.

    Бошқа янгиликлар

    Грэмнинг ўлими Трампга “қора ишора” бўлиши мумкин - Darakchi.uz