АсосийДунё

Россия жанубидаги 13 та аэропортда парвозлар вақтинча тўхтатилди

Маълум қилинишича, “Жанубий Россия аэронавигация компанияси” филиалининг маъмурий биноси яқинига дрон қулаши хавфсизлик чораларининг кучайтирилишига сабаб бўлган.

'Россия жанубидаги 13 та аэропортда парвозлар вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

Бугун, 8 май куни Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида жойлашган аэронавигация офиси ҳудудига дрон тушиши ортидан мамлакат жанубидаги 13 та аэропорт фаолияти вақтинча чекланди. Бу ҳақда “Медуза” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, “Жанубий Россия аэронавигация компанияси” филиалининг маъмурий биноси яқинига дрон қулаши хавфсизлик чораларининг кучайтирилишига сабаб бўлган.

Шу муносабат билан Сочи, Волгоград, Краснодар, Грозний, Астрахан, Владикавказ, Геленджик, Махачқалъа, Магас, Минералние Води, Нальчик, Ставрополь ва Элиста аэропортларида учиш-қўниш рейслари вақтинча тўхтатилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ўнлаб рейслар кечиктирилган ёки бекор қилинган. Оқибатда минглаб йўловчилар аэропортларда кутиб қолган.

Росавиация эса парвоз экипажларини жорий этилган вақтинчалик чекловлар ҳақида огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия 9 май муносабати билан вақтинчалик сулҳ эълон қилган эди. Бироқ Украина Президенти Владимир Зеленский мазкур сулҳга амал қилмаслигини билдирган.

Шунингдек, у Россия билан яқин муносабатда бўлган давлатлар раҳбарларига мурожаат қилиб, 9 май куни Москвага бормасликни тавсия этган. Мазкур вазият фонида махсус хизматлар Россия Президенти Владимир Путин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўришни бошлаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Брюссел Москвани украиналик болаларни руслаштиришда айбламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:04

    Брюссел Москвани украиналик болаларни руслаштиришда айбламоқда

    Украиналик болаларнинг Россияга мажбуран кўчирилишига алоқадор шахслар ва ташкилотларга нисбатан санкциялар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

    'Индонезияда Дуконо вулқони отилиб, сайёҳлар ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:32

    Индонезияда Дуконо вулқони отилиб, сайёҳлар ҳалок бўлди

    8 май куни эрталаб Индонезиядаги Дуконо вулқони отилиши оқибатида уч нафар сайёҳ ҳалок бўлди.

    'Исроилда ҳантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 05:07

    'Россия хорижий давлатлар дипломатларини Киевни тарк этишга чақирди'ning rasmi

    Дунё 07.05.2026 08:47

    Россия хорижий давлатлар дипломатларини Киевни тарк этишга чақирди

    Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Тelegram'даги видеомурожаатида хорижий дипломатик ваколатхоналарни Россия Мудофаа вазирлигининг огоҳлантиришига жиддий эътибор беришга ундади.

    'Жеффри Эпштейннинг ўлим олдидан ёзган мактуби ошкор қилинди'ning rasmi

    Дунё 07.05.2026 06:33

    Жеффри Эпштейннинг ўлим олдидан ёзган мактуби ошкор қилинди

    АҚШнинг Нью-Йорк штатидаги федерал суд Жеффри Эпштейнга тегишли экани айтилган ўлим олди мактубини оммага эълон қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

    'Эрон 80 тага бўлинадиган ракетага эга эканини маълум қилди'ning rasmi

    Дунё 06.05.2026 10:14

    Эрон 80 тага бўлинадиган ракетага эга эканини маълум қилди

    Агар 10 та шундай ракета бир вақтда учирилса, бу 800 та бомбага тенг таъсир кўрсатиши мумкин.