1

Ту-154 ҳалокати: 92 қурбондан 19 нафарининг жасади сувдан олиб чиқилди

ДУНЁ 29.12.2016, 11:11
Теглар: Самолёт
Ту-154 ҳалокати: 92 қурбондан 19 нафарининг жасади сувдан олиб чиқилди

Қутқарувчилар Қора денгиз тубидан Ту-154 самолёти ҳалокатида қурбон бўлган 19 кишининг жасадини сув тубидан олиб чиқишди, улардан 17 нафари ҳамда барча топилган тана қолдиқлари махсус рейс билан Москвага генетик экспертизага юборилди

29 декабрь куни Ту-154 самолёт қолдиқлари қидирув ҳудудида об-ҳаво кескин ёмонлашди. Дўл аралаш кучли ёмғир ёғди, шамол ва тўлқинлар кучайди. Буларнинг барчаси сув чуқурлигидаги қидирув ишларни қийинлаштирмоқда, шу сабабли ҳаммасини вақтинча тўхтатиб туриш қарори қабул қилинди. Қидирув ишларини кемалар давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Сурияга йўл олган Россия Мудофаа вазирлигига қарашли Ту-154 самолёти Сочида қўшимча ёқилғи қуйилгандан сўнг парвоз амалга ошириш чоғида 25 декабрь куни тонгда ҳалокатга учради. Маълумотларга кўра, самолёт бортида 92 киши бўлган. Йўловчилар орасида — саккиз нафар ҳарбий, 64 нафар санъаткор, тўққиз нафар Россия телеканаллари ходимлари, бир нафар шифокор, ва икки нафар федерал давлат хизматчилари бўлган. Авиаҳалокатдан омон қолганлар йўқ.

Шарҳлар

Деҳлидан Чикагога учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

08.05.2024, 10:48

Деҳли-Чикаго йўналишида AI-127 рейсини амалга ошираётган “ Air India” авиакомпанияси самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Самолётда...
Майами аэропортига қўнган самолёт ёниб кетди (видео)

22.06.2022, 11:42

Доминиканнинг Red Air авиакомпаниясининг самолёти Майами халқаро аэропортига (АҚШнинг Флорида штати) қўнганидан сўнг ёниб кетди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. Маълум қилинишича, самолёт сешанба куни маҳаллий...
АҚШда йўловчи самолёт ҳалокатга учради

20.10.2021, 09:56

АҚШнинг Техас штатида McDonnell Douglas DC 9-87 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда ABC хабар бермоқда.Маълумотларга кўра, самолёт парвоз қилганидан сўнг етарли баландликка кўтарила олмасдан...
Татаристонда бортида 22 киши бўлган самолёт қулаб тушди

10.10.2021, 17:31

Татаристоннинг Мензелинск шаҳрида бортида 20 нафар парашютчи ва иккита экипаж аъзоси бўлган Л-410 самолёти қулаб тушди. Бу ҳақида "Риа Новости"га таяниб Zamon.uz хабар берди.Қайд этилишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1