1

Шаҳзода: “Бу йил Янги йил ўзгача бўлади”

ШОУ-БИЗНЕС 29.12.2016, 14:00
Теглар: Шоу-бизнес, Шаҳзода, Янги йил
Шаҳзода:  “Бу йил Янги йил ўзгача бўлади”

Йил давомида арча ўйинчоқларидек ранго-ранг ижоди билан мухлисларни хушнуд этган, оппоқ қордек беғубор ва албатта самимийлиги билан ажралиб турадиган хонанда Шаҳзода “Даракчи” газетаси меҳмони бўлди. 

“Instagram`даги шахсий саҳифангизга ўғлингиз Холид арча безатаётган расмни жойлабсиз. Бу жараёнда сизнинг ўрнингиз қандай?” деган саволга хонанда қуйидагича жавоб берди:  

“Ҳаммамиз бирга уй безатамиз. Холид ўтган йил кичкина бўлгани учун арча безатолмаганди. Мазкур йил бу ишни ўзи бажарди. Тунга қадар арчанинг ёнидан кетмаган. Дадаси, акаси, энагаси ва мени қўлимдан тутиб, арча атрофида айланишимизни сўради. Ишонсангиз, кун давомида арча атрофида айландик. Боғчасида ўрганган бўлса керак-да (мириқиб кулади). Шеър, қўшиқлар ёдлаб, байрам оқшоми учун алоҳида тайёргарлик кўряпти. Бу йил Янги йил ўзгача бўлади! Дадаси, мен алоҳида-алоҳида совғалар ҳозирлаб, арча тагига қўямиз. Соатлар 00.00да бонг уриб,  байрам келганидан дарак берганида одатга кўра совғалар очилади. Лекин Холиднинг кун тартиби бузилмаслиги учун соат 22.00да унга тегишли совғалар очилади. Мана шу жараённи жуда яхши кўради. Ўргимчак одам либосини совға қилишимни истаганди, лекин администраторим Даврон Муқимов мендан аввал бу ишга улгурди. Энди ‘Қандай совға билан ҳайратлантирсам экан?’ деган савол ўйлантиряпти”.

Шаҳзода ҳар йилги доимий байрам таомномасидан ўрин олган “олмали товуқ” таомидан нега бу йил воз кечди? Кўпчиликнинг севимли фильмига айланган “Тақдир ҳазили ёхуд қушдек енгил бўлинг” фильмини томоша қилишни нега хушламайди? Хонанданинг Янги йилда ҳеч кимга ишонмайдиган иши, арча тагидан олган энг ёдда қоларли, бироқ лаҳзаларгагина етган қувончи ва сизни қизиқтирган саволларга “Даракчи” газетасининг бугун, 29 декабрда сотувга чиққан сонидан жавоб топишингиз мумкин!

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси одатдагидан эрта ўрнатила бошланди (фото)

26.11.2019, 17:14

Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада ёнида одатдагидан кўра эрта Тошкентнинг асосий янги йил арчаси ўрнатила бошланди.Даракчи.уз таҳририятига юборилган суратлардан кўриниб турибдики, Арчанинг каркаси ўрнатиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1