1

Адлер соҳилларидан Ту-154 қурбонларининг тана қисмлари топилмоқда

ДУНЁ 29.12.2016, 16:44
Адлер соҳилларидан Ту-154 қурбонларининг тана қисмлари топилмоқда

Адлер соҳил бўйларидан Ту-154 самолёти ҳалокатида қурбон бўлганларнинг тана қисмлари топилди.

Ҳозирча самолётнинг ҳамма қора қутилари очилгани йўқ, фақат тўлиқ экспертизадан сўнг самолёт ҳалокатининг аниқ сабаби маълум бўлади. Бу ҳақда РФ транспорт вазири Максим Соколов матбуот анжуман чоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қидирув тадбирлари чоғида сув тубидан 19 кишининг жасади ва 230 дан ортиқ тана қисмлар топилган.

Қидирув операциясининг фаол жараёни якунланди, аммо ҳудудни текшириш давом этмоқда, дея хабар беради транспорт вазири Максим Соколов.

Унинг сўзларига кўра, айни дамда сув тубидан самолёт ҳалокати билан боғлиқ барча нарса юқорига олиб чиқилган.

Вазирнинг таъкидлашича, Қора денгиз акваториясида 18 та кема ва турли сузиш мосламалари, 50 яқин ғаввослар қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни Россиянинг Мудофаа вазирлигига қарашли Москвадан Сурияга йўл олган Ту-154 самолёти Қора денгизга қулаган. Лайнер бортида 92 кишининг барчаси ҳалок бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1