1

Нилуфар Усмонова Янги йилга совға ҳозирлади

ШОУ-БИЗНЕС 31.12.2016, 14:58
Теглар: Нилуфар Усмонова, Янги йил
Нилуфар Усмонова Янги йилга совға ҳозирлади

Хонанда Нилуфар Усмонова яқиндагина “Кел иккимиз” деб номланган янги қўшиғи ва клипини тақдим этган эди. Қисқа фурсат ичида бу қўшиқ ва клип ҳам аввалгилари каби мухлислар қалбига кириб борди ва халқимиз орасида шиддат билан оммалашди. Ҳар бир яратган ижод маҳсулига ўзгача ёндашадиган ва ўз мухлисларини ҳайратлантиришни қойиллатадиган хонанда бу сафар яна бир кутилмаган янги лойиҳага қўл урди. Бу лойиҳа Gipsу Kings гуруҳининг солисти Manolo y los Gipsy билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Gipsу Kings таниқли ва жаҳонга машхур гуруҳлардан бири ҳисобланади. Бу гуруҳнинг маҳоратли солистларидан бири Manolo y los Gipsy эстрадамиз хонандалари ичида Нилуфар Усмонова билан дуэт куйлади. Айни дамда пойтахтимизда меҳмон бўлаётган бу ижодкорлар билан учрашиш имконига эга бўлдик ва суҳбат давомида ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик.

– Янги тарона ҳақида маълумот берсангиз...

– Бу қўшиқни ўзим ёзганман. Сўзи, мусиқа муаллифи ҳам ўзимники. Ушбу таронани бир йил олдин ёзганман. Тошкентга гастрол сафари сабабли ташриф буюрдик ва бу қўшиқни сизларнинг машхур хонандангиз Нилуфар билан биргаликда ижро этдик.

– Нима учун дуэтдошингиз айнан Нилуфар Усмонова?

– Чунки, мен унинг овозини илк бор эшитганимда лол қолдим. Сўнг Нилуфар билан танишишга ошиқдим. Уни қидириб топдим ва илк бор у билан Москва шахрида учрашдим.  Суҳбатимиз давомида у билан биргаликда қўшиқ айтиш таклифини билдирдим. У таронани тинглади ва рози бўлди. Бугунги кунга келиб эса таронани ижро қилиб, унга клип тасвирга олдиришга ҳам улгурдик.

– Олдин мана шундай хонанда борлигини билганмисиз? Уни Примадонна Юлдуз Усмонованинг қизи эканидан хабарингиз бормиди?

–Йўқ, бу хонанда ҳақида эшитмаганман. Бироқ Нилуфар Юлдузнинг қизи эканлигини билмас эдим.

– Бу қўшиққа клип ҳам олинди. Нима деб ўйлайсиз, клип жаҳон сифати даражасида суратга олиндими? Сизга тасвирга олиш гуруҳининг иш услуби қанчалик ёқди?

– Бу клипни биз проффессионал даражада суратга олдик. У дунё миқёси талабига жавоб беради. Шунинг учун уни қўрқмай дунёнинг исталган жойида намойиш қилсак бўлади. Шунингдек, нафақат сизнинг юртингизда, балки, дунёнинг бир нечта давлатларида ҳам премьера қилинади. Ижодий гуруҳга келадиган бўлсак, улар жуда маҳоратли. Улар билан ишлаш жуда мароқли кечди.

– Ҳамкорлини давом эттириш ниятингиз борми?

–Албатта. Биз аллақачон иккинчи дуэт устида ҳам иш бошладик. Нилуфар билан ҳамкорликда узоқ йиллар давомида олиб бориш истагимиз бор. Қолаверса, Нилуфарга биргаликда янги альбом яратишни ҳам таклиф қилдим. Унда фақат иккимиз ижро этган қўшиқлар ўрин олади. Тошкентга кейинги ташрифим чоғида Нилуфар билан бирга концерт дастурини тақдим этиш истагим ҳам бор. Сўзим сўнгида Ўзбекистоннинг барча аҳолисини янги йил байрами билан табриклайман. Янги йил юртингизга барака олиб келсин ва мана шундай ҳар доим гуллаб яшнасин. Байрам муборак!

“Bailа soledad”  деб номланган бу қўшиқ испан тилидан таржима қилинганда “Ёлғизлик рақси деган маънони билдиради. Мазкур тарона ва клип янги йилнинг илк ҳафтасида премьеа қилиниши кўзда тутилган. Клип режиссёри Сарвар Исаев. Трек жанридаги мазкур видео асарни суратга олиш жараёнидан тақдим этилган фотосуратларни  томоша қилинг.

Шарҳлар

Ўзбекистон бош арчаси қаерда ўрнатилгани маълум қилинди (видео)

10.12.2021, 10:32

Ҳар йили узоқ кутиладиган Янги йил айёмига саноқли кунлар қолди. Тошкентда эса байрам тантаналарини нишонлаш учун тайёргарлик ишлари аллақачон бошлаб юборилган.  Энг баланд саналган юртимизнинг...
Янги йилни яна қорсиз кутиб оламизми?

27.12.2019, 17:33

Инсонлар Янги йил байрамини одатда қорли совуқ об-ҳаво билан кутиб олишни хоҳлайдилар.Бироқ бошқа жанубий ўлкалар каби Ўзбекистон аҳолиси ҳам ҳар доим Янги йилни қор билан...
Қашқадарёда “Энг яхши янги йил манзараси” танлови бошланди. Илк иштирокчи "InFinBank" (фото)

17.12.2019, 22:10

Қашқадарёдаги ташкилот, корхона ва муассасалар биноларини янги йил арафасида байрамона безалганлик даражасини аниқлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан “Энг яхши янги йил манзараси” танловига старт берилди,...
Тошкентнинг асосий Янги йил арчаси одатдагидан эрта ўрнатила бошланди (фото)

26.11.2019, 17:14

Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номидаги кутубхонада ёнида одатдагидан кўра эрта Тошкентнинг асосий янги йил арчаси ўрнатила бошланди.Даракчи.уз таҳририятига юборилган суратлардан кўриниб турибдики, Арчанинг каркаси ўрнатиб...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1