АсосийБУ ҚИЗИҚ

Ўзбекистонда 6 ойда таълим хизматлари ҳажми 23,8 трлн сўмга етди

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,7 фоизга ошган.

'Ўзбекистонда 6 ойда таълим хизматлари ҳажми 23,8 трлн сўмга етди'ning rasmi

2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда таълим соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 23,8 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,7 фоизга ошган.

Таълим хизматлари таркибида энг катта улуш олий таълим соҳасига тўғри келган. Унинг улуши жами таълим хизматларининг 42,4 фоизини ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда 6 ой давомида 12,7 трлн сўмлик таълим хизматлари кўрсатилган.

Кейинги ўринларда қуйидаги ҳудудлар қайд этилган:

Самарқанд вилояти — 1,5 трлн сўм;

Фарғона вилояти — 1,5 трлн сўм;

Андижон вилояти — 1,2 трлн сўм;

Тошкент вилояти — 1,1 трлн сўм;

Наманган вилояти — 1,1 трлн сўм;

Бухоро вилояти — 1 трлн сўм;

Қашқадарё вилояти — 877,7 млрд сўм;

Қорақалпоғистон Республикаси — 691,3 млрд сўм;

Хоразм вилояти — 602,5 млрд сўм;

Сурхондарё вилояти — 577,8 млрд сўм;

Навоий вилояти — 373,6 млрд сўм;

Жиззах вилояти — 323,9 млрд сўм;

Сирдарё вилояти — 243,6 млрд сўм.

Шу тариқа, 2026 йилнинг дастлабки олти ойида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 23,8 трлн сўмга етган. Бу кўрсаткичда Тошкент шаҳрининг улуши бошқа ҳудудларга нисбатан сезиларли даражада юқори бўлган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда 6 ойда таълим хизматлари ҳажми 23,8 трлн сўмга етди - Darakchi.uz