АсосийСПОРТ

Диёра Келдиёрова Хорватиядаги Гран-при турнирида бронза медалини қўлга киритди

Финал йўлланмаси учун кечган баҳсда венгриялик Роза Дертяшга мағлуб бўлди.

'Диёра Келдиёрова Хорватиядаги Гран-при турнирида бронза медалини қўлга киритди'ning rasmi

13 ноябрь куни дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Диёра Келдиёрова Хорватиянинг Загреб шаҳрида ўтаётган Гран-при турнирида иштирок этди. Мусобақа якунларига кўра, спортчи ўз вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.

-52 килограмм вазн тоифасида беллашган Келдиёрова мусобақани муваффақиятли бошлаб, ярим финалга қадар етиб борди. Бироқ финал йўлланмаси учун кечган баҳсда венгриялик Роза Дертяшга мағлуб бўлди.

Шундан сўнг учинчи ўрин учун беллашувда франциялик Бландин Понни иппон баҳоси билан мағлуб этган ўзбекистонлик дзюдочи мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.

Қайд этиш жоизки, Загребдаги мусобақада Диёра Келдиёровадан ташқари Ўзбекистон терма жамоасининг Азизбек Ортиқов, Арслонбек Тожиев, Муроджон Йўлдошев ва Давлат Бобонов каби вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

    Бошқа янгиликлар